«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди
8 сентябрь 2024, 09:27

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Паралимпия чемпионларини телефон орқали табриклади
6 сентябрь 2024, 18:51

Президент Паралимпия чемпионларини телефон орқали табриклади

Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи Шерзод Намозов ва уч карра «олтин» соҳиби бўлган Хусниддин Норбековни телефон орқали табриклади.

«Маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозорда сотиш ҳисобига ривожланмоқда» — президент
5 сентябрь 2024, 14:28

«Маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозорда сотиш ҳисобига ривожланмоқда» — президент

2023 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техникаларнинг 70 фоизи ички бозорда сотилди. Президент қўшни бозорларда бутловчи қисмларни ортиқча тўловсиз етказиб бериш учун йирик узелли йиғув корхонасини йўлга қўйиш, электротехника маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш бўйича топшириқ берди.

Президент: Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асосидир
4 сентябрь 2024, 10:54

Президент: Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асосидир

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, қонун устуворлиги принципига оғишмай риоя этиш терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асосидир. Бу ҳақда президент Тошкентдаги ШҲТ МАТ ва МДҲ АМ конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев икки карра Паралимпия чемпиони бўлган Бобур Омонов билан телефонда мулоқот қилди
3 сентябрь 2024, 18:51

Шавкат Мирзиёев икки карра Паралимпия чемпиони бўлган Бобур Омонов билан телефонда мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган Бобур Омонов билан телефонда суҳбатлашди. Президент бу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди.

Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
2 сентябрь 2024, 13:29

Президент Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди. Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам хотира тадбирлари ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди
2 сентябрь 2024, 10:50

Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Паралимпия чемпионлари Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Уларни ғалаба билан табриклаб, қолган иштирокчиларга муваффақият тилади. Аввалроқ давлат раҳбари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан ҳам гаплашганди.

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида
31 август 2024, 20:55

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида

Президент Ўзбекистон фуқароларини октябрь ойида ўтадиган Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайловида фаол бўлишга чақирди. Улар кучли рақобат муҳитида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтишига ишонч билдирди.

Президент: «Ёруғ ва нурафшон келажагимизни — янги Ўзбекистонни, албатта, барпо этамиз!»
31 август 2024, 20:36

Президент: «Ёруғ ва нурафшон келажагимизни — янги Ўзбекистонни, албатта, барпо этамиз!»

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. «Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига „Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!“ деган ғоя чуқур кириб бормоқда», — деди у.

Президент Паралимпия чемпионлари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаевга қўнғироқ қилди
31 август 2024, 15:49

Президент Паралимпия чемпионлари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаевга қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари ғолиблари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали гаплашиб, уларни табриклади. Президент Маъруфхўжаевга «ярим тунда олиб келган олтин медали учун» раҳмат айтди (видео).

Президент сиёсий қатағон қурбонларини ёд этди
31 август 2024, 11:57

Президент сиёсий қатағон қурбонларини ёд этди

Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида ўтган хотира маросимида иштирок этди. «Адолат синмайди, ҳақиқат барибир тантана қилади», — деди у бир неча сиёсий қатағон қурбонларининг номи оқланганини эслаб.

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди
30 август 2024, 16:21

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди

Ўзбекистон президенти мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди. Фото.

ТҲАЙ бўйлаб бошқа чорраҳаларда ҳам йўл ўтказгичлар қуриш режа қилинмоқда — Автойўл раҳбари
30 август 2024, 14:14

ТҲАЙ бўйлаб бошқа чорраҳаларда ҳам йўл ўтказгичлар қуриш режа қилинмоқда — Автойўл раҳбари

Президент пойтахтнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични бориб кўраркан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам шундай йўл ўтказгичлар қуришни буюрди, дея маълум қилди Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсунов.

Президент Тошкентнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични очди
29 август 2024, 22:32

Президент Тошкентнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични очди

Тошкент шаҳрида реконструкция қилиниб, кенгайтирилган Темур Малик кўчаси бўйлаб янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Президент кўчага ташриф буюриб, «янги йўл ва иншоотлар Мустақиллик байрамига туҳфа» эканини таъкидлади.

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди
29 август 2024, 19:26

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди

Президент Тошкент тиббиёт академияси ёнида қурилган Республика онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди. Лойиҳа Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларига 1,2 триллион сўм ажратилган.

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди
29 август 2024, 17:26

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Корхоналар муаммоларини ҳал қилиш учун уларга масъуллар бириктирилади
29 август 2024, 11:57

Корхоналар муаммоларини ҳал қилиш учун уларга масъуллар бириктирилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров президентга вилоят ва туманлардаги саноат билан «корхонабай» ишлаш бошлангани, уларга айланма маблағ, электр ва газ таъминоти, солиқ масалалари бўйича кўмаклашилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Президент корхоналарга масъулларни бириктириш бўйича топшириқ берди.

«Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади» — президент
28 август 2024, 17:11

«Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади» — президент

Президент Олимпиада ғолиблари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади. «Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди президент оммавий спортни ривожлантириш борасидаги вазифаларни белгилаб бераркан.

«Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш — давлат сиёсати» — президент
28 август 2024, 14:17

«Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш — давлат сиёсати» — президент

Президент муқобил энергия манбаларини ўрнатишни давлат сиёсати деб атади. Ўзбекистондаги 1 млн хонадоннинг иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга 973 МВт қувватли қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида
27 август 2024, 16:11

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлари билан учрашувда қўшма инвестиция фонди миқдорини, авиақатновлар сонини ошириш, Боку ва Тошкентда «Боқий шаҳар» мажмуаларини қуриш таклифини билдирди. «Бокуда ўзбек тупроғи, Тошкентда Озарбайжон тупроғи бўлади», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг